Quizalofop-p-ethyl 50g/l
Ўсимлик номи | Бегона ўтлар номи | сарф меъёри |
ҒЎЗА | Ҳалаб жўхориси (ғумай) (Sorghum halepense) | 750 мл -1 л/га Бегона ўтлар 3-6 барглигида, чиқишдан кейин |
ПОМИДОР | Ҳалаб жўхориси (ғумай) (Sorghum halepense) Ажриқ (Cynodon dactylon) Қоракурмак |
1 л/га Помидорларнинг бўйи 15-20 см бўлганида, бегона ўтлар 3-6 барглигида |
КУНГАБОҚАР | Қоракурмак Ҳалаб жўхориси (ғумай) (Sorghum halepense) Ажриқ (Cynodon dactylon) Ялтирбош (Bromus tectorum) Қўнғирбош(Poa annua) Тулкиқуйруқ Ёввойи арпа (Hordeum spontaneum) Итқўноқ |
1 л/га Кунгабоқар ва бегона ўтлар 3-4 баргли бўлган паллада, чиқи |
УЗУМ | Ҳалаб жўхориси (ғумай) (Sorghum halepense) Ажриқ (Cynodon dactylon) |
1 л/га Бегона ўтлар 3-6 барглигида, чиқишдан кейин |
ПИЁЗ | Ҳалаб жўхориси (ғумай) (Sorghum halepense) Итқўноқ Қоракурмак |
1 л/га Пиёзнинг бўйи 15-20 см бўлганида, Ҳалаб жўхориси (ғумай) 3-5 баргли, қоракурмак ва итқўноқнинг бўйи 10-15 см бўлганида |
Япроқлари истемол учун ишлатиладиган узумзорларда ишлатиш мумкин эмас.
ЎСИМЛИКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАҲСУЛОТИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси бегона ўтлар 3-6 барг чиқарган жадал
ривожланаётган даврида яшил қисмига сепиш орқали ишлатилади. Дорилашда
яхши қоплама ҳосил бўлишини таъминланиш керак. Бегона ўтлар ривожланиши
жуда секин ва қурғоқчил шароитларда қўлланилмаслиги керак. Дорилашлар
куннинг салқин соатларида, шамолсиз ёки кам шамолли шароитда амалга
оширилиши керак.
РEЗИСТEНТЛИКНИ БОШҚАРИШ
Helga Super ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси таъсир қилиш механизмига
кўра А1 гуруҳига киритилган гербициддир. Бир хил таъсир механизмига эга
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг такрорий қўлланилиши
резистентликни ривожланишига олиб келади. Резистентликни камайтириш учун,
худди шу мавсумда Helga Superни тавсия этилган дорилашларнинг умумий
сонидан оширманг. Дорилашни такрорлаш керак бўлган ҳолларда, турли хил
таъсир механизмига эга бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан
фойдаланишга эътибор беринг (А гуруҳидан ташқари).
АРАЛАШТИРИШ ҲОЛАТИ
Ишқорли таркибдаги ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан
аралаштирманг.